Испания чемпионатининг дастлабки туридан ўрин олган сўнгги икки учрашувда кутилмаган натижалар қайд этилди.
Аввалига “Сельта” жамоаси ўз майдонида Ла Лига дебютанти “Леганес”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, кўпчиликни ҳайратга солган бўлса, “Валенсия” 2:4 ҳисобида кучли ҳисобланмаган “Лас-Пальмас”га имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионлиги учун асосий даъвогар ҳисобланган “Барселона” ва “Реал Мадрид” чемпионатни йирик ғалаба билан бошлаган эди.





