1

Ўзбекистон терма жамоаси кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида 4 та олтин медални қўлга киритди

СПОРТ 09.10.2022, 22:29
Ўзбекистон терма жамоаси кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида 4 та олтин медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 30 сентябрь – 9 октябрь кунлари Италиянинг Жесоло шаҳрида кикбоксинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада иштирок этган спортчиларимиз 4 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза, жами 26 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 20-ўринни эгаллади. Спортчиларимиз эришган натижа Осиё минтақаси бўйича иккинчи ўрин бўлди.

-32 кг вазн тоифасидаги layt-kontakt йўналишида Асадбек Абдураимов, -42 кг вазн тоифасидаги low-kick йўналишида Улуғбек Баҳодиров, -45 кг вазн тоифасидаги ful-kontakt йўналишида Миразиз Ортиқов, -60 кг вазн тоифасидаги ful-kontakt йўналишида Меҳрож Жумабоев финалда рақибларини мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, спортчиларимиз эртага Тошкент шаҳрига қайтиб келишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1