1

ОЧЛ, 1/4 финал. “Локомотив” сафарда “Ал-Айн” билан дуранг ўйнади

СПОРТ 24.08.2016, 08:53
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон
ОЧЛ, 1/4 финал. “Локомотив” сафарда “Ал-Айн” билан дуранг ўйнади

23 август куни Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичи старт олди. Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг “Локомотив” футбол клубига ушбу босқичда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” жамоаси қаршилик қилмоқда.

Чорак финал босқичи доирасидаги дастлабки учрашувни сафарда ўтказган темирйўлчилар Ал-Айндан бир очко билан қайтиб, кейинги босқичга йўл олиш учун ўзига яхши имконият ҳосил қилиб олди.

Ўз тарихида илк бор ушбу босқичгача етиб келган “Локомотив” бу турнирнинг бош совринини 2003 йилда қўлга киритган ва мусобақада 11-маротаба қатнашаётган номдор рақибига қарши муносиб қаршилик кўрсата олди.

Учрашув давомида тўп назорати ва яратилган вазиятлар борасида мезбонлар устунликка эга бўлганига қарамай, “Локомотив” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди ва қарши ҳужумларда бир неча голли вазиятлар яратди. Бироқ ҳужумлар гол билан якунланмади – 0:0.

Жавоб учрашуви Тошкентда 13 сентябрь куни бўлиб ўтади.

"Ал-Айн" (БАА) - "Локомотив" (Ўзбекистон) 0:0

23 август 2016. "Ҳазза бин Зайд" стадиони, Ал-Айн, БАА.

"Ал Айн": 17.Холид Эйса, 5.Исмоил Аҳмад, 7.Лукас Кайо (18.Иброҳим Диаки, 84), 9.Дуглас (16.Муҳаммад Абдулраҳмон, 68), 10.Умар Абдулраҳмон, 19.Муҳанад Салим, 23.Муҳаммад Аҳмад Ғариб, 25.Амир Абдулраҳмон, 29.Ли Мюнг Жу, 50.Муҳаммад Фаёз, 70.Данило Асприлла.

"Локомотив":  1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (28.Икром Алибоев, 76), 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев (37.Шерзод Файзиев, 87), 71.Артур Геворкян (10.Марат Бикмаев, 68).

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1