АсосийJamiyat

9 ойда Ўзбекистон бўйича “Тез ёрдам”га 9,5 миллиондан ортиқ чақирув бўлган

'9 ойда Ўзбекистон бўйича “Тез ёрдам”га 9,5 миллиондан ортиқ чақирув бўлган'ning rasmi

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича “Тез ёрдам”га жами 9 миллион 662 минг 689 та чақириқ келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашевнинг таъкидлашича, мамлакат бўйича ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 271 та мурожаат тўғри келган. Шундан 908 минг 592 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинган.

Энг кўп мурожаатлар:

  •  Фарғона вилоятида 1 миллион 123 минг 698 та (11,6 фоиз),  
  • Андижон вилоятида 1 миллион 39 минг 160 та (10,75 фоиз),  
  • Тошкент вилоятида 943 минг 865 та (9,77 фоиз),  
  • Тошкент шаҳрида 939 минг 144 та (9,72 фоиз),
  •  Наманган вилоятида 906 минг 52 та (9,38 фоиз) қайд этилган.

 

Ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида тез тиббий ёрдамга жами 9 миллион 233 минг 973 та чақириқ келиб тушган.

 

 

    Бошқа янгиликлар