"Нуробод" МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида Наманган шаҳар йўналишига ҳаракатланиб кетаётган Косонсой туманида яшовчи фуқаро "Epica" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 2013 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Ижтимоий тармоқларда бу билан боғлиқ видео тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса оқибатида бола тан-жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.
"Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.