Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.
Маълум қилинишича, биринчи йўловчи рейси 15 декабрга белгиланган. Парвозлар Airbus A-330 самолётларида 10 кунда 1 марта амалга оширилади.
Маълумот учун:
VietJet Air — халқаро арзон (loukoster) авиакомпания бўлиб, Вьетнамда ташкил этилган ва штаб-квартираси Хошимин шаҳрида жойлашган биринчи хусусий авиакомпаниядир. VietJet Air беш йил давомида (2017-2021 йиллар) AirlinesRating томонидан энг яхши ултра арзон авиакомпания сифатида эътироф этилган.