Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро С.Ф. ИИБ га банк картасидаги пулларни ечиб олган номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.
Қайд этилишича, у телеграм мессенжери орқали таклиф қилинган "Агробанк фоизсиз кредитлар“ сарлавҳали гуруҳга кириб, ундаги эълон бўйича онлайн кредит олмоқчи бўлади. Банк карта маълумотларини ҳаволага киритгач, картасидаги жами 2.300.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинади. ганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи, университет талабаси, 2002 йилда туғилган М.М. содир этганлиги аниқланган ва унинг бошқа жиноий қилмишлари фош этилган.
М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.