Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ва ёмғир ёғмоқда. Айни пайтда бир нечта ҳудудларда ёғингарчилик сабаб су тошиш ҳолати юз бергани хабар қилинди. Жумладан, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги М39 автомобиль йўлида сув тошиши оқибатида ЙТҲлар содир бўлиши, шунингдек, автомобиллар тўхтаб қолиши юзага келган.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши оқибатида йўлларда сув тўпланиши ва қатнов қисимларига оқиб чиқиш ҳолатлари кузатилмоқда. Жойларда юзага келган вазиятларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар, куз-қиш мавсумининг қорли ва ёмғирли кунлари бошланганлиги сабабли хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг, айниқса, ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёт бўлишларини сўраб қоламиз", - деийлади хабарда.