АсосийJamiyat

Пойтахтда мактаб ўқувчилари циркка мажбуран олиб борилаётгани ростми?

'Пойтахтда мактаб ўқувчилари циркка мажбуран олиб борилаётгани ростми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ҳар бир мактабдан 200 нафар ўқувчи цирк томошаларига мажбуран олиб борилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга ойдинлик киритиш учун Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи вазиятни ўрганди. 

Маълум бўлишича, ҳақиқатан айни кунларда Тошкентда цирк томошалари қўйилмоқда. 

Айтилишича, ҳар бир томошанинг чипта баҳоси 40 минг сўмдан 100 минг сўмгача қилиб белгиланган. 

Бу циркни ташкил этишга катта ҳисса қўшган тадбиркор “Халқимиз цирк томошаларини ўз хоҳишларига кўра катта қизиқиш билан кузатишмоқда. Ҳозирча чипталаримизни мажбурий сотиш ва томошабинларни мажбуран циркка жалб этишимиз учун эҳтиёж йўқ. Хабарда таъкидланганидек, сеанслар кунига уч марта эмас, атиги бир марта намойиш этилмоқда, холос”, дея таъкидлади.

Пойтахт мактабларидаги вазият ўрганилганда юқоридаги хабар асоссиз бўлиб чиқди. Ҳеч бир таълим муассасасида бунақа ташаббус кузатилмаган, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар