АсосийJamiyat

"Зарар миқдори аниқланмоқда" Тошкентдаги заводда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди (видео)

'"Зарар миқдори аниқланмоқда" Тошкентдаги заводда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди (видео)'ning rasmi

Бироз аввал Тошкентнинг Бектемир туманида ёнғин содир бўлгани билан алоқадор видео тарқалди

ФВВ содир бўлган ҳодиса билан боғлиқ айрим маълумотларни очиқлади.

Қайдларга кўра, бугун соат 18:04да Бектемир тумани, Хусайн Байқаро кўчасида жойлашган "Сувмаш" чиқиндиларни  қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:08 да етиб боришиб, ёнғин соат 18:26 да қуршаб олинди ва соат 18:38 да ёнғин батамом ўчирилган.

"Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва зарари миқдори аниқланмоқда", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар