АсосийJamiyat

Андижондаги “Дўстлик” чегара божхона постида 848 млн. сўмлик товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан олиб кирмоқчи бўлганлар фош бўлди

'Андижондаги “Дўстлик” чегара божхона постида 848 млн. сўмлик товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан олиб кирмоқчи бўлганлар фош бўлди'ning rasmi

848 млн. сўмлик товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди.  Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.        

Маълум қилинишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда юртимизга кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 848 миллион. сўмлик 403 200 дона байрам шамлари ҳамда 832 кг, “Резиновые нит”  товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар