Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.
II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
Қайд этиш жоизки, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан белгиланади.
21.10.2022 13:18
Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил санаси маълум қилинди






