АсосийJamiyat

Сирдарёда номаълум қаттиқ гумбурлаш содир бўлди. Бу ер силкиниши ёки ҳарбий қисмда портлаш бўлиши мумкин (видео)

'Сирдарёда номаълум қаттиқ гумбурлаш содир бўлди. Бу ер силкиниши ёки ҳарбий қисмда портлаш бўлиши мумкин (видео)'ning rasmi

Маҳаллий вақт соат 04:52 да Сирдарё вилояти шимоли Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида кичик ер силкиниш, Сирдарё тумани атрофида яшовчи аҳоли силкинишни акустик зарба билан ҳамоҳанг рўй берганини ҳис қилган. Бу ҳақда “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар қилди.

Маълум қилинишича, айримлар тумандаги ҳарбий қисмда портлаш рўй берганини таъкидлашмоқда.

Кичик сейсмик фаолликни жуда тез ''илғайдиган'' сейцмопрогностик монитор хизмати ҳам ўз телеграм каналига силкиниш кучи тўғрисида ҳозирча расмий хабар жойламади. Демак, мазкур воқеа зилзила билан боғлиқ эмас.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида истиқомад қилувчи аҳоли кучли гумбурлаш, осмонни қизғиш рангга кириши ва тўсатдан бу кучни девор ва дереза ойналарига таъсир кучи манбаси қаердан эканлиги билан қизиқишмоқда.

Маълум қилинишича, портлаш юқоридаги камерага олинган объектдан 5 км узоқликда рўй берган. Чунки, чақнашдан сўнг, акустик тўлқин 15 секунддан сўнг объектга етиб келган. Бу портлаш ва объект ўртасидаги масофа 5 км эканини англатади. Ҳавода товушнинг тарқалиш тезлиги секундига 335 метрга тенг.

Сирдарё туманида аҳоли яшаш объектлари, савдо-шаҳоб, магазин ва бошқа ижтимоий объект дераза ойналари акустик тўлқиндан сингани айтилмоқда.

Расмийлар воқеадан икки соат ўтди ҳамки бу тўғрида хабар бермаяпти.


 


 

    Бошқа янгиликлар