АсосийJamiyat

Сирдарё вилояти ҳокимлиги портлаш бўйича расмий маълумот берди

'Сирдарё вилояти ҳокимлиги портлаш бўйича расмий маълумот берди'ning rasmi

Бугун Сирдарё туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли омборда якка тартибда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоят ҳокилиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, портлаш оқибатида ҳудудга яқин жойлашган бир нечта аҳоли хонадонлари ва дўконларнинг ойналари синган, биноларнинг айрим енгил конструкцияларига ҳам зарар етган. 

Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Айни вақтда вилоят сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллалар қамраб олиниб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, корхона, муассаса ва ташкилотларга етказилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар