1

Самарқандда жарима майдончасидаги Nexia’ни 1,6 минг доллар эвазига чиқаришни ваъда қилган шахс ушланди

ЖАМИЯТ 22.10.2022, 15:43
Самарқандда жарима майдончасидаги Nexia’ни 1,6 минг доллар эвазига чиқаришни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқанд вилоятида 1,6 минг доллар эвазига жарима майдончасидаги автомобилни чиқариб беришни айтган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 октябрь куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармасига фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 16 октябрь куни соат 17:00 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзига тегишли бўлган Nexia-3 русумли автомобилни Самарқанд шаҳар, Рудакий кўчасида бошқариб бораётган вақтида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилгани, мастлик ҳолати бўйича алкотестер мосламаси орқали текширувдан ўтганини, мастлик ҳолати тасдиқлангани сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобили вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилганини билдирган.

Шундан сўнг Б. исмли шахс унга нисбатан расмийлаштирилган баённомани танишлари орқали судга юбормаслик ва автомобилини жарима майдонидан олиб чиқишни ваъда қилиб, 1,6 минг доллар миқдорида пул беришини сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан 20 октябрь куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.Б. мурожаат муаллифидан 1,6 минг доллар миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1