1

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими яна қамоққа олинди

ЖАМИЯТ 22.10.2022, 19:06
Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими яна қамоққа олинди

Сал аввал 60 миллиард сўмни ўзлаштиришда айбланган Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозиловга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб, уй қамоғига алмаштирилган эди. Айни пайтда Қашқадарё вилоят прокуратурасининг хабар қилишича, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрим бекор қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилди.

Маълум қилинишича, вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 22.10.2022 йилдаги ажримига асосан, Қарши шаҳар судининг Қарши шаҳар собиқ ҳокими Ж.Фозиловга нисбатан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрими бекор қилиниб, қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилди.

Вилоят прокурори томонидан Қарши шаҳар собиқ ҳокими Ж.Фозилов ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, тергов натижалари юзасидан маълумот берилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1