АсосийDunyo

БАА Украинага гуманитар ёрдам ажратди

'БАА Украинага гуманитар ёрдам ажратди'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликлари Украинага 100 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам ажратади. Бу ҳақда “Zamon.uz” ёзмоқда.

“Халқаро ҳамжамият тинч аҳолининг азоб-уқубатларини енгиллаштириши ва уларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш учун ўз ёрдамини кучайтириши керак. Шу мақсадда БАА ҳам Украинага 100 миллион долларлик гуманитар ёрдам пакетини эълон қилди”, дейилади ҳукумат баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский 17-октябр куни Бирлашган Араб Амирликлари раҳбари Муҳаммад бин Зоид ан-Наҳён билан суҳбатлашган эди.

    Бошқа янгиликлар