Андижонда "Умра-2022" мавсумида зиёратга бормоқчи бўлган фуқароларни 1,4 миллиард сўмга "чув туширган" шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Хожи ота-оналарни 1 миллиард сўмдан ошиқ пуллари туя қилинган" номли хабар тарқалганди.
Аниқланишича, фуқаро Ф.А. Хўжаобод туманидан "Умра-2022" мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқародан жами 1,4 миллиард сўм пул олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми "а" банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.