Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга охирги 4 йилда 991 та, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1629 та электромобиль импорт қилинган.
Ўзбекистонга охирги 5 йилда 17 та давлатдан жами 2620 та электромобиль импорт қилинган.
Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:
2018 йилда – 13 та
2019 йилда – 39 та
2020 йилда – 130 та
2021 йилда – 809 та
2022 йил январь-сентябрь – 1629 та
Маълумот ўрнида, сўнгги 5 йил мобайнида импорт қилинган жами электромобиллар учун 71,8 миллион АҚШ доллари сарфланган.