1

Тошкентдаги биноларнинг 85 фоизи ҳанузгача ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмагани айтилди

ЖАМИЯТ 22.10.2022, 21:37
Тошкентдаги биноларнинг 85 фоизи ҳанузгача ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмагани айтилди

Жорий йилнинг 21 октябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида, шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини таъминлаш учун мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сенатор Одилжон Иминовнинг таъкидлашича, бу борада қонунчиликда барчаси рисоладагидек, бироқ амалда уларнинг ижроси катта сўроқ остида.

Ўрганиш натижаларига кўра:

Тошкент шаҳри ижтимоий инфратузилмаси объектлари ва биноларининг 85 фоизи ҳанузгача ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тўсиқсиз фойдаланиш учун мослаштирилмаган.

Ер ости транспортидан қулай фойдаланиш учун тўлиқ шароитлар яратилмаган. 

Метро стансияларининг кўплари пандуслар билан жиҳозланмаган, бу эса шаҳарсозлик меъёрлари талабларига жавоб бермайди. 
Метронинг эски йўлларидаги стансиялар кўзи ожиз шахслар учун тактил қопламаларга эга эмас.

Янги вагонларни инобатга олмаганда метрополитен поездларида қулоғи оғир инсонлар учун ахборот маълумотлар кўрсатувчи электрон таблолар мавжуд эмас.

“Чилонзор” метро стансиясидаги ҳожатхонани лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин фойдаланиш имкониятлари инобатга олинмаган.

Шаҳар ер усти транспортидан мустақил фойдаланиш имконияти тўлиқ яратилмаган. 

Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси томонидан ўтказилган сўровномага асосан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг 93 фоизи ер усти жамоат транспортини тўсиқсизлик нуқтаи назаридан қониқарсиз деб баҳолашган.

“Айрим ер ости ўтиш йўллари ностандарт пандуслар билан жиҳозланган бўлиб, ногиронлик аравачалари ғилдираклари мазкур пандусларга сиғмайди, бу эса ҳаракатланиш имконини бермайди.
Жамоат жойларида ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур эшитиш ва кўриш маълумотлари, шу жумладан релеф нуқтали Брайл шрифтида тайёрланган кўрсаткич ва белгилар мавжуд эмас.

Пиёдалар йўлакчаларида техник мосламалар, яъни кўзи ожиз шахслар учун овозли ишора билан жиҳозланган светофор мавжуд эмаслиги сезиларли тўсиқлардан биридир.

Бу ҳолатлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ёрдамга муҳтож тарзда ҳаракатланиш учун яқинларига қарам бўлиб қолишини тақазо этмоқда", - деди сенатор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1