15 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи М.Р. яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил этиб, фуқаролар У.Н., Т.С. ва С.М.ларга таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун шарт-шароит яратиб берганлиги аниқланиб, жами 28.238.000 сўм ва 800 АҚШ доллари ва 148 дона ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, дейилади хабарда.