Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Си Цзиньпинни учинчи муддатга ХКП Бош котиби этиб сайлади – ундан ташқари яна уч сиёсатчи ПК Сиёсий бюросидаги ўз лавозимларини сақлаб қолди. Бу ҳақда Sputnik Синхуа агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Си Цзиньпин кетма-кет учинчи марта ККП Марказий қўмитаси Ҳарбий кенгашига раис сифатида раҳбарлик қилади.Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг 20-йиғилишида партия сиёсий бюроси марказий қўмитаси янги таркиби ҳам эълон қилинди.
Партия сиёсий бюроси доимий қўмитасининг янги таркибига етти киши кирди.