АсосийJamiyat

Самарқандда янги минтақавий авиакомпания — "Silk Avia" тақдимоти ўтказилди

'Самарқандда янги минтақавий авиакомпания — "Silk Avia" тақдимоти ўтказилди'ning rasmi

2022 йил 21 октябрь куни Самарқанд шаҳрида халқаро авиакомпаниялар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар вакиллари, шунингдек, дипломатик корпус, вазирликлар, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бир майдонда жамлаган “Discovering Uzbekistan” иккинчи халқаро туризм конференцияси бўлиб ўтди. 

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, "Uzbekistan Airports" акциядорлик жамияти, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирликлари ва Самарқанд туристик маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад "O‘zbekiston" деб номланган туризм маҳсулоти ҳақида сўз юритиш ва мамлакатимизни хорижлик сайёҳлар учун очишдир. 

Конференцияда нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов тадбир нега айнан Самарқандда ўтказилаётганлигига алоҳида эътибор қаратди. 

"Ўзбекистоннинг туризм саноати маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатишга тайёр. Биз келгуси йил хорижий туристлар сонини 7,3 млн ва маҳаллий сайёҳлар сонини 12 млн. нафарга етказишни режалаштирганмиз. Режаларимизни амалга оширишда аввало транспорт-логистика соҳасида яратилган қулай имкониятлардан биргаликда самарали фойдаланишимиз зарур, – деди вазир. – Шу нуқтаи назардан мазкур тадбир соҳадаги туризм ва транспорт ташкилотлари, экспертлар ва хорижлик ҳамкорлар учун самарали ҳамда манфаатли бўлишига ишонаман”. 

Азиз Абдуҳакимов конференция якунларига кўра соҳанинг ривожланиши йўлида янги ташаббуслар илгари сурилишига ишонч билдирди. Конференцияда туризм ва авиация соҳаларининг муаммоли масалалари муҳокама қилинди, алоҳида ҳудудлар ва ноодатий туристик жойлар тақдимоти амалга оширилди.

 Шунингдек, Ўзбекистон аэропортларининг имкониятлари ва рейслар сонини кўпайтириш режалари ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари, янги минтақавий авиакомпания — "Silk Avia" тақдимоти ўтказилди. 

    Бошқа янгиликлар