Янги ҳафта ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилинди.
Ўзгидромет синоптиклари янги ҳафтанинг чоршанба кунига қадар республикага ғарбий нам ҳаво оқимларининг кетма кетликдаги икки босқичидан ёғингарчиликлар бўлиши, 25 октябрь шимолда, 26 октябрь эса республиканинг бошқа ҳудудларида ёғингарчилик кутилишини маълум қилишди.
Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. муаллифи Э. Абдулаҳатовнинг ёзишича, ҳафтанинг иккинчи ярмидан антициклон таъсирида кечалари совуқ, кундуз кунлари кам булутли ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 27-28 октябрь кунлари шимолий ҳудудларда кечалари ҳарорат +1 даражагача, бошқа ҳудудларда +3 даражагача пасаяди.
Келаётган ҳафтада ҳарорат сезиларли даражада пасаяди. Ҳафтанинг иш кунида республиканинг жанубий вилоятларидан ташқари деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимуми +17 даражадан юқорига кўтарилмайди.
26 октябрь куни республиканинг шимолий ҳудудларидан бошқа жуда катта қисмида кучли фронтал шамоллар эсиши билан боғлиқ кутилмалар ҳам бор. Об-ҳаво хизмат маркази 26 октябрь куни шамол кучи 25 м/с гача кучайиши, жойларда чанг тўзон кўтарилиш хавфини маълум қилган.
Тоғлар ва айрим тоғ этакларида бу ёғига ёғинлар қорга айланиб ёғиш эҳтимоли ошаверади.