Хонандалар Ойбек ва Нигора бугун фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонандаларнинг ҳамкасблари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар бериб уларни қутлашмоқда.
Нигора 27 август куни Тошкент шаҳридаги туғруқхоналардан бирида ўғил фарзандни дунёга келтирди.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни янги меҳмон билан “Даракчи” ижодий жамоаси номидан қутлаймиз.
Маълумот учун, Ойбек ва Нигора 2015 йилнинг 21 ноябрь куни турмуш қурган эди.





