Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Шарм эл-Шайх – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда Мисрдаги курорт шаҳрига қатновлар ҳафтада 1 марта – шанба кунлари амалга оширилаётган эди. Uzbekistan Airways жорий йилнинг 22 ноябрдан ушбу халқаро йўналишда чоршанба кунлари қўшимча қатновларни йўлга қўяди.
Тошкент – Шарм-эл-Шайх йўналишидаги чипталар нархи 2 396 845 сўмдан, Тошкент – Шарм-эл-Шайх – Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи эса 4 412 808 сўмдан бошланади.
Нархлар 24.10.2022 ҳолатига кўра амал қилади.






