1

Ички ишлар ходимига ҳазиллашиб сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди

ЖИНОЯТ 25.10.2022, 21:10
Ички ишлар ходимига ҳазиллашиб сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди

Бир муддат аввал Тошкентда метрога кираверишда сумкасида бомба борлигини ҳазиллашиб айтган қиз ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.

2022 йил 24 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида видеоконференцалоқа воситасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 199-моддаси (махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган С. Х. (2003 йилда Жиззах вилоятида туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, С. Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 199-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.

Иш ҳужжатларига кўра, С. Х. 2022 йил 22 октябрь куни Тошкент метрополитенининг “Алишер Навоий” бекатида, метрополитенда хизмат қилувчи ички ишлар органлари ходимларига сумкасида “бомба” бор, деб ёлғон хабар берган. Шу аснода метро бекатида жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик содир қилиб, ички ишлар органи ходимлари ва махсус хизмат ходимларини қасддан алдаб чақирган.

Шу боис С. Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 199-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

"Мазкур қарор устидан апелляция шикояти (протести) қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда берилиши мумкинлиги маълум қилинади", — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1