АсосийJamiyat

Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгармайди — Чилонзор тумани ҳокимлиги

'Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгармайди — Чилонзор тумани ҳокимлиги'ning rasmi

Ғофур Ғулом боғи тест режимида фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берган эдик

Сўнгра боғининг янги инглизча номи эътирозларга сабаб бўлган эди.

Ижтимоий тармоқлардаги Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгариши ҳақида билдирилган эътирозларга нисбатан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Ботир Расулов берган маълумотларга кўра, боғнинг номланишига расман ўзгартириш киритилмаган.

Боғ номини ўзгартириш ҳақида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси номига ариза келиб тушмаган.

"Албатта, бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олинади. Боғ олдин аталган номи Ғофур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолади", — дейди Ботир Расулов.

    Бошқа янгиликлар