АсосийJamiyat

⚡️Бухоро муҳандислик-технология институтида талаба заҳарланди

'⚡️Бухоро муҳандислик-технология институтида талаба заҳарланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро муҳандислик-технология институтидаги даҳшатли суиқасд уюштирилгани билан боғлиқ хабар тарқалди.

Вилоят прокуратураси макур хабар юзасидан маълумот бериб, айни пайтда талаба шифохонада эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, у (Бухоро Муҳандислик технология институтининг талабаси Т.М) меъёридан ортиқ қон босимини тушурувчи дори воситаларини истеъмол қилганлиги сабабли заҳарланиб, жорий йилнинг 26 октябрь куни шифохонага ётқизилган.

"Беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда у шифохонада даволанмоқда. Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Институт ва бошқа маъсул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган. Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар