Ижтимоий тармоқларда “Юнусобод” метро йўналишининг Туркистон бекатида поездлар эшиги билан боғлиқ муаммо юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Тошкент метрополитени” ДУК ҳолатга ойдинлик киритди.
Маълум қилинишича, бугун соат 20:05 да Тошкент метросининг "Туркистон" бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 62-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.
Белгиланган йўриқномага асосан машинист томонидан йўловчилар бекатга туширилган. Ҳаракат таркиби эса, техник кўрикдан ўтказиш мақсадида шу бекатнинг текширув йўлагига юборилган.
"Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда", — дейилади хабарда.






