АсосийJamiyat

⚡️Тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзоқовга топшириқ берди

'⚡️Тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзоқовга топшириқ берди'ning rasmi

Бир неча кун аввал Республика бўйлаб иссиқхона хўжалиги ташкил этган тадбиркорлар куз-қиш мавсумида газ етказиб бериш тўхтатилиши ҳақида огоҳлантириш олгани ва айрим ҳудудларда аллақачон иссиқхоналарни газдан узиш бошлаб юборилгани айтилган эди. Бундан норзи бўлган кўплаб иссиқхона эгалари Вазирла Маҳкамаси олдига тўпланишган. Куни кеча, 27 октябрь куни Энергетика вазирлигида Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан бирга иссиқхона фаолиятини ташкил этган тадбиркорларни қабул қилган. Учрашувда газдан узиб қўйилган иссиқхона хўжаликларини зудлик билан табиий газ тармоғига улаш бўйича топшириқ берилган.

Айни пайтда маълум қилинишича, иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзоқовга тегишли топшириқ берди.

Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича жуда кўп эътирозлар билдирилаётгани, хусусан 25 октябрь куни республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўплангани бўйича тегишли масъуллар қаттиқ танқид остига олинди.  

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарлари ушбу масала билан умуман шуғулланмагани учун, тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топмагани учун улар Президент Администрациясига келишмоқда, деди С.Умурзаков.

 

    Бошқа янгиликлар