АсосийJamiyat

Фарғонада “Damas” автомашинасини олиб қочган шахс қўлга тушди

'Фарғонада “Damas” автомашинасини олиб қочган шахс қўлга тушди'ning rasmi

ИИВнинг хабарига кўра, 25 октябрь куни А.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда Ғиштмон маҳалла ҳудудида яшовчи орқали пиёда кетаётиб, С.О.ни яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирган “Damas” русумли автомашинасини кўриб, автомашинага ўтириб, калити ўзида бўлганлигидан фойдаланиб, уни бошқариб ҳодиса жойидан номаълум томонга кетиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бошқа янгиликлар