АсосийJamiyat

Андижонда уйидан "Дамас"да чиқиб кетган фуқаро қидирилмоқда

'Андижонда уйидан "Дамас"да чиқиб кетган фуқаро қидирилмоқда'ning rasmi

Андижон тумани "Ҳақиқат" МФЙ Темир йўли кўчаси 37-уйда яшаган 28.03.1998 йилда туғилган Олимов Ахмадилло Музаффар ўғли жорий йилнинг 24 октябрь куни соат 18:00лар атрофида  отаси Юлдашев Музаффар Олимжоновичга тегишли бўлган оқ рангли 60 В 611 SA рақамли Дамас русумли автомашинада хонадонидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг Матбуот котиби хабар берди


Бедарак йўқолган фуқаронинг белгилари: бўйи 175-180 см, қорачадан келган, гавдали, чап оёғининг паст болдир қисми орқа томонида жарроҳлик операциядан қолган чандиғи бор.
Шу куни фуқаро яшаш хонадонидан чиқиб кетаётган вақтида эгнида оқ рангли бўғма женфер, қора камзул, оёғида қора рангли ботинка, кулранг рангли жинси шим бўлган.
"Ушбу бедарак йўқолган шахсни кўрганлар ёки у тўғрисида бирон бир маълумотга эга бўлганлар зудлик билан қуйидаги телефон рақамларига 93-554-69-64, 74-373-13-02, 90-210-85-93 мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз" дейилади хабарда.
 

    Бошқа янгиликлар