2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ўқув адабиётлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган.
Дарсликлар рўйхати билан https://dtm.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда танишишингиз мумкин.