Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Валенсия” клубидан 23 ёшли ҳужумчи Пако Алькасерни сотиб олди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Каталонияликлар расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, “Барселона” Алькасернинг трансфери учун 30 миллион евро ҳамда 2 миллион евро бонус сифатида тўлаган.
Томонлар 5 йиллик шартномага имзо чеккани ҳам маълум қилинди. Эътиборли жиҳати шундаки, Пако Алькасер туғилган кунида “Барселона” футболчисига айланди. 30 август куни таваллуд топган футболчи кеча 23 ёшга тўлди.






