NASA хабарларига кўра, "потенцияал хавфли" дея яқинда аниқланган астероид сайёрамизга энг яқин масофада учиб ўтиши кутилмоқда.
Унинг диаметри 330 метрдан 740 метргача бўлиши тахмин қилинмоқда, баландлиги эса, 828 метрлик Дубайдаги "Бурдж-Халифа" биносидан озгина кичикроқ.
NASAнинг маълумот беришича, 2022 РМ4 номли астероид 84 500 км/соат тезлик билан учиб ўтади ва бу ёруғлик тезлигидан 68 баробар кўпдир.
1 ноябрь куни астероид Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни Ер ва унинг орасидаги масофа 2,3 миллион километрни ташкил этади. Бу масофа Ер ва Ой ўртасидаги ўртача масофадан яқинроқ дегани.






