Германия терма жамоаси ҳимоячиси Шкордан Мустафи расман “Арсенал” аъзосига айланди. Бу ҳақда “тўпчилар” матбуот хизмати хабар бермоқда.
24 ёшли футболчи “Валенсия”дан Лондонга кўчиб келди. У икки мавсум давомида “кўршапалаклар” шарафини ҳимоя қилганди.

Келишув муддати ва шартлари молиявий ҳозирча эълон қилинмаган. Бу борада маълумот кейинроқ тақдим этилади.





