Сурхондарё вилояти Бойсун туманида хусусий корхонаси раҳбари тижорат банк филиалидан кредит олган.
Олинган маблағ жами 428,4 млн сўм бўлиб, тадбиркор бу пулларга тикув машинаси, асбоб ускуна ва хом ашёлар сотиб олмоқчи бўлган. Аммо у бу пулларни бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Худди шу туманда яна бир фуқаро ва фермер хўжалиги раҳбари 6 нафар фуқаронинг рухсатисиз таъминотчи корхоналар ҳисоб рақамига 174 млн сўм кредит маблағини олган. Аммо улар бу пулларга чорва молларини олмай, ишлатиб юборишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари o‘tkazilmoqda.






