Самарқанд халқаро аэропорти 8 ноябрдан 12 ноябрга қадар техник сабабларга кўра ёпилади. Бу ҳақда авиакомпания ходимлар учун халқаро огоҳлантириш тизимига таяниб Телеграмдаги АвиаАлертсУЗ канали xaбар қилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Самарқандда 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо.
Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.
Самарқанд аэропорти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан 14-16 сентябрь кунлари ҳам тижорат йўловчи ва юк рейслари учун ёпилганди.






