Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Андижон вилоятида ўтказилаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрам тадбирларида иштирок этмоқда.
Хонанда Рио-2016 қаҳрамонлари Руслан Нуриддинов ва Хасанбой Дўстматов билан тушган селфисини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирди. “Бизнинг чемпионлар камтар, ёш ва кучли”, дея изоҳлади хонанда суратни.
Шу ўринда Руслан Нуриддинов ҳам ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Севара Назархонга миннатдорчилик билдирди. "Орзулар ушалади. Раҳмат сизга, Севара опа", деб ёзди Руслан ўзининг Instagram`даги саҳифасида.
Шунингдек, Севара барчани мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан муборакбод этди.