АсосийJamiyat

Хўжаобод тумани собиқ ҳокимининг ноқонуний ишлари бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Хўжаобод тумани собиқ ҳокимининг ноқонуний ишлари бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда, “Хўжаобод туман собиқ ҳокими О.Расуловнинг 30.03.2019 йилдаги 656-қ сонли ноқонуний қарорига асосан қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги” хусусида хабарлар тарқалди.    

Андижон вилоят прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабарларга жавобан ўзининг расмий баёноти эълон қилди. Аниқланишича, Хўжаобод туманида ер майдонларини ажратиш билан боғлиқ, шу жумладан собиқ туман ҳокимининг 2019 йил 30 мартдаги 656-қ сонли қарорлари қабул қилинишида қонун талаблари бузилганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳозирда жиноят иши бўйича Хўжаобод туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, юқоридаги ноқонуний қурилиш ишлари тўхтатилган бўлиб, тергов натижалари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонуний баҳо берилиши таъминланади", - дейилади баёнотда.

 

 

    Бошқа янгиликлар