АсосийJamiyat

"Ахлатга тўлаётган " ёхуд бетиним ёмғирлар остида қолган Тошкентни ким асрайди? (видео)

'"Ахлатга тўлаётган " ёхуд бетиним ёмғирлар остида қолган Тошкентни ким асрайди? (видео)'ning rasmi

Мана бир неча соатлардан буён ёғаётган ёмғир сабаб Самарқанд ва бошқа баъзи вилоятлар каби пойтахт Тошкентга нисбатан ҳам "сувга тўлган" ибораси ишлатилмоқда. Куз кузлигини қиляпти-да, дейишингиз ҳам мумкин, аммо бундай вазият доимий ҳам фасллар билан боғлиқ бўлавермайди.

Сув тўпланиб қолиш ҳолатлари баъзи жиҳатлар билан олиб қараганда йўллардаги сиз яхши билган ўнқир-чўнқирлик билан йўйилса, бошқа жиҳатдан биз доим ҳам эътиборга олавермайдиган "ахлатлаштириш" га бориб тақалади. "Сабрсиз" ёғаётган ёмғир бор йўғи биз доим аҳамиятсиз амалга оширадиган ахлат улоқтиришни ошкор қилиб қўйди.

Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун ариқ, дренаждан олинган айрим видеоларни эълон қилди.

Ҳокимлик, шунингдек, ҳолатга муносабат билдириб, ушбу вазиятни изоҳлаб, унинг ягона сабабчиси сифатида чиқиндиларнинг белгиланган жойларга эмас, балки йўлларга ва ариқларга ташлаб кетилишини келтириб ўтади..  

"Келажакда бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун чиқиндиларни фақат белгиланган жойга ташлашингизни, бу орқали, пойтахтимиз озодалигига ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз",  — дейилади унинг хабарида.

Биз қанчалар озодалик ҳақида бонг урмайлик, кўчаларни тозалашда тўкилувчи заҳматлар барибир тўхтамайди. Бироқ "ахлатлаштириш" қатнашувчиси бўлиб қолаётган бир қўл "камаядиган" бўлса, мақсадимизга етган бўламиз.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар