АсосийJamiyat

"Телеграм Ўзбекистонда блокланди, деб хавотирланишга ўрин йўқ"

'"Телеграм Ўзбекистонда блокланди, деб хавотирланишга ўрин йўқ"'ning rasmi

Бир муддат аввал "Telegram"да узилишлаш кузатилди. Айни дамда алоқа бироз яхшиланган.

Сал аввал Telegram Uzbekistan баёнот билан чиққанди.

Telegram’да бир муддат алоқа узилиб қолмоқда. Жамоа бундан хабардор. Муаммо Телеграм тарафида эмас, бироқ жамоа алоқани сақлаб қолишга урунмоқда" — дейилганди унда.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда мессенжер блоклангани билан боғлиқ қўрқувлар пайдо бўла бошлади.

АКТ вазирлиги айни дамда хавотирга ўрин йўқлигини билдирмоқда.

"Телеграм мессенжеридаги узилишлар бази фойдаланувчиларда уланишидаги муаммолар туфайли. Телеграм Ўзбекистонда блокланди, деб хавотирланишга ўрин йўқ", — дейди вазирлик.

    Бошқа янгиликлар