Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчилари аёвсиз дўппослагани айтилмоқда. Бу ҳақда Nasafnews маълум қилди.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳридаги 27-мактабнинг 8-синф ўқувчисини 9-синф ўқувчилари мактаб стадионида калтаклаган.
Бола ҳозирда Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида оғир аҳволда қолмоқда. У оғир жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган.






