1

ЖЧ–2018 саралаши. Бугун Ўзбекистон – Сурия учрашуви бўлади

СПОРТ 01.09.2016, 10:47
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон, ЖЧ-2018
ЖЧ–2018 саралаши. Бугун Ўзбекистон – Сурия учрашуви бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 1 сентябрь куни Жаҳон чемпионати–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичини Тошкентда, Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

“Бунёдкор” стадионида маҳаллий вақт билан 20:00 да старт оладиган Ўзбекистон – Сурия учрашуви олдидан қизиқарли маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин.

Иккинчи саралаш босқичидаги натижаси

ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг иккинчи босқичи “H” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси 8 учрашувдан атиги 1 тасида имкониятни бой бериб, гуруҳда 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Сурия терма жамоаси “Е” гуруҳида Япониядан кейин 2-ўрин билан ўз тарихида биринчи бор саралаш босқичининг финал йўлланмасига эга бўлди.

Ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия билан атиги бир марта – 1996 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида учрашган. Ўшанда сурияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда ФИФА рейтингида 55-поғонадан жой эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари орасида миллий терма жамоа Эрон, Жанубий Корея ва Япониядан кейин тўртинчи ўринда жойлашган.

Сурия терма жамоаси ФИФА рейтингида 105-ўриндан жой олган. Осиё мамлакатлари орасида Сурия Қирғизистон, Ироқ, Уммон, Тожикистон, Баҳрайн каби мамлакатларни ортда қолдирган.

Сўнгги учрашувларда қайд этилган натижалар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги уч ўртоқлик ўйинида 2 та ғалабага эришиб, 1 та мағлубият қабул қилиб олди.

Канада – Ўзбекистон 2:1
Ўзбекистон – Ироқ 2:1
Ўзбекистон – Буркина Фасо 1:0

Сурия терма жамоаси сўнгги учта ўртоқлик ўйинида иккита дуранг қайд этиб, битта ғалабага эришган.

Таиланд – Сурия 2:2 (7:6 – пенальтилар серияси)
БАА – Сурия 0:1
Тожикистон – Сурия 0:0

Учрашув расмийлари

Ўзбекистон – Сурия ўйинига бош ҳакам сифатида ФИФА рефериси Сато Рюжи тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Хироюки Кимурага юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси этиб бахрайнлик Абдулраҳмон Алделавар тайинланган бўлса, комиссар сифатида малайзиялик Ни Сен Тоҳ ишлайди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1