Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалиянинг Порту шаҳридаги йиғини доирасида ўзининг биринчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Халқаро ўртоклик турнирида иштирокини бошлаган Мендез шогирдлари Португалия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Муросасиз тарзда бошланган ўйин кўплаб чиройли вазиятларга бой бўлди.
Ҳар иккала терма жамоа ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ярата олган бўлсаларда, аниқлик борасида мезбонларнинг натижаси яхшироқ бўлди. Биринчи бўлимда Бруно Коэльо ва Рикардиньо томонидан урилган голларга, Ўзбекистон Артур Юнусовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда тажрибалироқ бўлган португаллар Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозани яна 3 бор ишғол этишди ва якуний натижа 5:1 ҳисобидаги кўринишни олди.
Ҳалқаро ўртоқлик турнири
Порту, Португалия
Португалия – Ўзбекистон 5:1 (2:1)
Голлар: Б. Коэльо (5), Рикардиньо (19), Мигель Ангело (22), Джо (31), Тьяго (39) – Юнусов (17)
Португалия
Дарвозабонлар: 1.Бебе, 14.Криштиану
Футзалчилар: 2.Андрэ Коэльо, 3.Бруно Коэльо, 4.Мигель Ангело, 5.Фабио Сесильо, 6.Педро Кари, 8.Джо, 9.Жоао Матос, 10.Рикардиньо (с), 11.Ре, 13.Тиаго Брито
Ўзбекистон
Дарвозабонлар: 1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов;
Футзалчилар: 3.Нодир Элибоев, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 15.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Рахматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарход Абдумавлонов, 13.Феруз Фахриддинов, 4.Шухрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 10.Машраб Одилов, 9.Илхом Хамроев.
13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...