Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Португалияда Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашув Европанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Испаниянинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди – 4:0.
ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, испанларга қарши ўйин Ўзбекистон учун Португалиядаги ўқув-йиғинининг сўнгги қисми эди. Вакилларимиз делегацияси 3 сентябрь куни Испаниянинг Сантьяго-де-Компостела шаҳрига йўл олади ва у ерда 3 кунлик йиғин ўтказилади. Шундан кейин Хосе Мария Мендез шогирдлари Жаҳон чемпионатининг финал қисмида иштирок этиш учун Колумбияга учиб кетишади.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Ўртоқлик учрашуви
Испания – Ўзбекистон 4:0
Голлар: Фернандао (10), Адольфо Фернандес (25), Бебе (34), Лозано (39).
13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...