Сурхондарё вилоятида 2000 йилда туғилган фуқаро М.Э. қурилиш соҳасига ишлаш учун Самарага боради. У жорий йилнинг ноябрь ойида қурилиш объектининг 2 қаватидан боши билан йиқилиб, оғир тан жароҳати олади.
Фуқаро Самара шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги вакиллиги ходимлари юртдошимиз ҳолидан хабар олди.
Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар иш берувчи фуқаро жарроҳлиги учун 30 минг рубль миқдорида пул маблағи берганлиги маълум бўлди.
Воқеа юзасидан ушбу ҳодиса қандай рўй берганлиги ҳақида қўшимча маълумот олиш учун фуқаронинг соғлиги барқарор ҳолатга келиши кутилмоқда.






