2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига декабрь-январь ойларидаги танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки Б2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилганидек миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирганларга 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
Танлов натижалари бакалавриат дипломнинг ўртача баллари асосида аниқланади.
Шунингдек, давлат ОТМларининг магистратурасига С1, В2 миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатига эга бўлиб, ҳужжат топширган, аммо квота доирасида талаба бўлолмаганларга белгиланган базавий тўлов-контрактнинг 1.5 бараваридан ошмаган миқдордаги тўлов асосида магистратурада ўқиш имконияти яратилди.
Маълумот ўрнида, Президентнинг тегишли қарорига кўра абитуриент филология йўналишлари бўйича камида C1, нофилологик йўналишлари бўйича эса Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш талаби белгиланган.
Миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати