1

Истанбулдаги портлашда жароҳатланганлар орасида ўзбекистонлик блогер ҳам борлиги маълум бўлди

ДУНЁ 14.11.2022, 11:00
Истанбулдаги портлашда жароҳатланганлар орасида ўзбекистонлик блогер ҳам борлиги маълум бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳри марказидаги Истиқлол кўчасида содир бўлган портлашда ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳатлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон фуқароси бўлган блогернинг ўзи телеграм каналида хабар қилди.

"Жароҳатландим, лекин ҳалокатли эмас, мен ҳаётман. Бизга ғамхўрлик қилган барчага раҳмат", - деб ёзган блогер. 

Блогер воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди: 

”Портлаш эпицентрига яқин жойда эдим. Оёғимга нимадир келиб урилди, кейин ҳеч нарсани ҳис қилмадим. Бу ростдан ҳам фожиа бўлиб, бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди”, - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 ноябрь куни Истанбул марказида, гавжум Истиқлол кўчасида Таксим майдони яқинида портлаш содир бўлди. 

Туркия матбуотига кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 81 киши жароҳатланган. Сал аввал портлаш уюштирган шахс аёл киши экани ва у ҳибсга олингани хабар қилинди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1